Тошкентда иккита талончи қўлга олинди

Тошкентда иккита талончи қўлга олинди

2019 йил 7 январь куни 2 номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида фуқаро В.З.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 100 000 сўм пули ва RedMi мобиль телефонини олиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Миробод туманида яшовчи О.Т. ва Яшнобод туманида яшовчи М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!