Тошкентда ҳар бир киракашдан 10 000 сўмдан пул йиғиб юрган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда ҳар бир киракашдан 10 000 сўмдан пул йиғиб юрган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 26 сентябрь куни 36 ёшли Ф.Х., Бўка тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида “Ш” исмли шахс товламачилик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Бўка-Олмалиқ йўналишида йўловчи ташиш мумкин эмаслигини айтиб, уни қўрқитган ва бу йўналишда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат бергани учун ҳар бир ҳайдовчидан 10.000 сўмдан пул йиғиб келаётгани, бундан ташқари янги қўшилган ҳайдовчилардан эса 400.000-500.000 сўмдан пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ариза юзасидан Бўка тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида “Ш” исмли шахс 36 ёшли Ш.А., эканлиги аниқланиб, ундан Ф.Х., дан талаб қилиб олган 160.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ш.А., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!