Тошкентда эгизакларни ўғирламоқчи бўлган аёлларга ҳукм ўқилди

A A A
Тошкентда эгизакларни ўғирламоқчи бўлган аёлларга ҳукм ўқилди

Ҳаётда инсоннинг бошига тушадиган кўпгина нохушликлар унинг ёлғон гапиришидан пайдо бўлади. Алдаш, макр-ҳийла, инсофсизлик, ҳақсизлик, эътиқодсизлик, душманлик каби нарсаларнинг барчаси ёлғон ҳамда ёлғончиликдан вужудга келади. Баъзи кишилар бирор манфаат кўриш учун ёлғон гапиришади. Аслида эса ёлғондан фойда кўриш йўқ. Халқимизда “Ёлғоннинг умри қисқа”, “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” каби мақоллар бор. Қуйидаги жиноят тафсилотлари билан танишар экансиз, айнан шу мақоллар ёдингизга тушса, ажаб эмас.

“Болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш керак...”

Судланувчи Гулсара Иноятова (исм-шарифлар ўзгартирилган) жияни Гулруҳ Жабборова билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Шавкат Ҳасанов билан муносабатларини тиклаб, у билан бирга яна аввалгидек ҳаёт кечириш мақсадида ундан эгизак фарзандлар кўрганини айтиб, алдамоқчи бўлади. Фуқаро Ҳусния Каримованинг эгизак фарзандлар кўрганидан хабар топиб, аёлга қўнғироқ қилади ва ўзини эгизак фарзанд кўрган аёлларга ёрдам пули ажратиш билан шуғулланадиган комиссия аъзоси, деб таништиради. Ундан эгизакларнинг расмини телеграм рақамига ташлаб беришни илтимос қилади. Расмни олиши билан Шавкат Ҳасановга юбориб, “бу сизнинг фарзандларингиз” деб хабар юборади. Кейин уни янаям ишонтириш учун Ҳусния Каримовага қўнғироқ қилиб, эгизакларни тиббий кўрикдан ўтказиш лозимлигини, уларни ўзи бориб, машинада олиб келишини айтади. Жияни Гулруҳ Жабборовани “ҳамшира”, ўғлини “ҳайдовчи” сифатида шерик қилади. Ҳусния Каримовани поликлиникага киргизиб юбориб, жияни ва ўзи эгизакларни олиб, Шавкат Ҳасановнинг олдига йўл олади. Шу орада уларни йўқотиб қўйган Ҳусния Каримова 102 га қўнғироқ қилади...

“Шаръий турмуш ўртоғимни қайтариш фикри туғилди...”

Судланувчи Гулсара Иноятова суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб, қуйидагича кўрсатма берди:

— Шавкат Ҳасанов билан танишганимга ўн беш йилча бўлди. У шифокор бўлгани учун қўлида даволаниб келганман. Бундан бир неча йиллар илгари у эримдан талоқ олсам, ҳалол йўл билан шаръий никоҳига олишини айтди. Унинг гапи билан эримдан ажрашдим, кейин шаръий никоҳ ўқитдик. Бироз яшаганимиздан кейин келишмовчилик туфайли ажрашиб кетдик. Бир куни аптекага кирганимда бир қоғоз бўлагини кўриб қолдим. Унда эгизак фарзанд кўрган Ҳусния Каримова тўғрисидаги маълумот ва телефон рақамига кўзим тушди. Шунда менда унинг эгизакларидан фойдаланиб, шаръий турмуш ўртоғимни ўзимга қайтариш фикри туғилди...

“Холамнинг ҳаракатларини тушунмадим”

Судланувчи Гулруҳ Жабборова суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб, қуйидагиларни маълум қилди:

— 2018 йилда Тошкент шаҳридаги Жисмоний тарбия ва спорт университетига контракт асосида ўқишга кирдим. Ўқиш учун Қорақалпоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига кўчиб келиб, холам Гулсара Иноятованикида яшай бошладим. Воқеа содир бўлган куни холам менга ўз ниятини ошкор қилгани йўқ. “Биргаликда эгизак чақалоқларни поликлиникага олиб бориб-келамиз”, деди. Холам билан бирга унинг ўғлининг бошқарувида бўлган автомашинада Ҳусния Каримова яшаётган Шайхонтоҳур туманига бордик. Ҳусния Каримова чақалоқлари билан бирга машинага ўтирди. Поликлиникага етгач, холам Ҳусния Каримовага “Сиз ичкарига кириб туринг, болаларни менинг ўзим орқа эшикдан олиб кираман. Бирга кирсак, ҳамма таниш-билишчилик қиляпти, деб ўйлаши мумкин” деб, унинг ўзини ичкарига киргазиб юборди. У кириб кетгач, машинада эгизак болалар билан пойтахтимиздаги ресторанлардан бирига бордик. У ерда холамнинг шаръий турмуш ўртоғи Шавкат Ҳасанов бир эркак билан овқатланиб ўтирган экан. Холам эгизаклардан бирини “бу сизнинг фарзандингиз”, деб қўлига тутқазди. Аммо Шавкат Ҳасанов бола ундан бўлмаганлигини, ДНК қилдиришини айтиб, уларни телефонига суратга олди. Поликлиникага қайтганимида Ҳусния Каримова бизни тополмай, 102 га қўнғироқ қилган экан. Холам “гапирмасдан, фақат эгизаклардан бирини кўтариб туришга ёрдам берсанг бўлди” дегани учун унинг ҳаракатларини тушунмадим, лекин чақалоқлар холамники эмаслигини билардим. Мени ҳамшира, деб таништирганини ҳам эшитганим йўқ, ҳозирда бўлиб ўтган воқеадан чин кўнгилдан пушаймонлигимни инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашингизни сўрайман.

Ҳукм ўқилди

— Гулсара Иноятова ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли, деб топилди ва 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Гулруҳ Жабборова ҳам ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Абдулла Муҳиддинов,

жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди судьяси,

Лола Шоимова, журналист.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россияда бир ҳафта ичида касалланганлар сони қарийб 1 миллионга етди

COVID-19, грипп ва ОРВИ тўсатдан кенг тарқалмоқда.

10 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик ИШИДчи, «Чойхона» раҳбари АҚШга экстрадиция қилинди

2016 йилда АҚШдан Туркияга кетиб, қайтиб келмаган Ансарий 10 йилдан кейин Грузияда қўлга тушди ва 23 сентябрда АҚШга экстрадиция қилинди.

Нетаняху нутқи пайтида зални тарк этган давлатлар рўйхати

Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжон бошқа давлатлар Нетаньяхуни тинглашда давом этган.

Мбаппе: "Аввал Роналду менинг кумирим эди, энди эса..."

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво кескин ўзгаради

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши, ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Зеленский ёмон хабар олди

Бу ҳақида АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Дэвис “Х” ижтимоий тармоғида ёзган.

Трамп ниҳоят Зеленскийнинг қатъий сўровига розилик берди

Бу ҳақда Украина етакчиси Владимир Зеленский маълум қилди.

Taftish.uz таҳририяти ва ДХХ ходимларига ҳукм ўқилди!

Шунингдек, таҳририятнинг яна икки нафар вакили ҳамда собиқ ДХХ ходимлари 10 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

Эрон устидан ғалаба Ўзбекистонни ФИФА рейтингида юқорига кўтарди

Эрон устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасига ФИФАнинг live-рейтингида ҳам фойда келтирди.

"Украинадан ташқари дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида бутун бир тил тақиқланмаган"

Агар 2015 йилги Минск келишувлари бажарилганида, Украина ҳозир Қримдан ташқари 1991 йилги чегараларида қолган бўлар эди.

Дунёда атиги уч киши хорижга паспортсиз саёҳат қилиши мумкин

Дунёдаги деярли барча саёҳатчилар бошқа давлатга қонуний равишда бориш учун амалдаги хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши керак.

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаатига муносабат билдирди

Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Вафот этган» Бибимарям тирик экани тасдиқланди — Face ID ишга тушди

Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.

Японияда уйқу мусобақаси бўлиб ўтади, унда ғолиб катта пул мукофотига сазовор бўлади

Бу ҳақда dexerto.com портали хабар берди.

Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди

2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Москва Туркиянинг С-400 тизимларини кимга бериши мумкинлигини маълум қилди

Лавровнинг айтишича, С-400 тизимларини Туркия ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Россиянинг розилиги керак.

"Исроил 92 миллион аҳолига эга мамлакатни таслим бўлишга мажбурламоқчи"

Шунингдек, Пезешкиан Эрон ва Яман Саудия Арабистонидаги нефть қувурига қилинган ҳужумга алоқадор эмаслигини айтди.

Россия Ғарбда “Ўлик қўл” номи билан маълум бўлган “Периметр” ядровий жавоб зарбаси дастурини қайта тиклади

Суриштирувчилар Россия ҳукуматининг ҳарбий харидлар ва қурилишларга оид миллионлаб ҳужжатларини ўрганиб чиқишди

1-октябрдан Тошкентда жамоат транспортида юриш тарифлари 2 бараварга қимматлашадими?

Нақд пулда чипта янада қимматроқ — 3 000 сўмга тушади

"Мен сизнинг олдингизга келдим, лутф кўрсатдим”

Лавров деярли беш йил ичида илк бор Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди.

Боғчада боласи зўрланиши иши бўйича терговни Бош прокурор шахсан ўз назоратига олди

Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс қамоққа олинган.

Учқўрғон воқеаси бўйича расмий баёнот берилди

Иш доирасида бир нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Трампнинг Си Цзиньпин билан сурати сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланганми?

АҚШ президенти Дональд Трамп «Трут Сошиал» ижтимоий тармоғида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан қизил гилам устида турган суратини жойлаштирди.

Швеция Россия билан уруш эълон қилдими?

Швециялик таҳлилчи Ларс Берн Швеция Россияга қарши «ҳарбий истерия»да иштирок этаётган давлатлардан бирига айланганини айтди.

Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги жангларни етти кун ичида тўхтатишни назарда тутган тинчлик таклифини рад этди, дея хабар бермоқда нашр америкалик расмийларга таяниб.

Путин ва Вучич Украина ва Болқон масалаларини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Сербия раҳбари Александр Вучич телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик, Украинадаги можаро ва Болқондаги вазиятни муҳокама қилди.

АҚШ разведкаси Саудия Арабистони ядровий қурол яратишидан хавотирда

АҚШ разведка ҳамжамияти Саудия Арабистони келажакда ядровий қурол ишлаб чиқариш имкониятини сақлаб қолаётгани ҳақида хулосага келган.

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

Матбуот билан қарама-қаршилик: CNN журналистига Трамп билан учиш тақиқланди

Оқ уй CNN журналистининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан Теннесси штатига учадиган «Эйр Форс Уан» самолётида бўлишига рухсат бермади.

Ўзбекистондаги барча давлат боғчалари ходимлари текширилмоқда

Учқўрғондаги боғчадаги ҳолатдан сўнг барча давлат боғчалари текширилмоқда.

Тошкент вилоятида салкам 95 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Тергов ҳаракатлари давомида эса бу моддаларни яшириб кетилган жойдан олиб кетиш ҳақида топшириқ берган шахс ҳам аниқланиб, ушланди.

Наманганда жинсий зўравонликка учраган боғча боласи ҳақида тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралди

Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда Учқўрғон туманида рўй берган ҳодиса бўйича турли асоссиз маълумотлар тарқалаётгани юзасидан баёнот берди.

Украинада Исроилга қайтаётган 49 ёшли ҳасидий яҳудий урушга сафарбар қилинди

49 ёшли Йонатан Карлински-Машек Рош ха-Шана байрами муносабати билан Украинага келган ва Исроилга қайтиш учун чегарадан ўтаётганда Исроил паспортини кўрсатган.

Наманганда 5 яшар қизалоққа жинсий зўравонлик қилинганлиги юзасидан расмий муносабат берилди

Болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12.09.2026-йилда ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қозоғистонда ўқув машғулотлари пайтида 19 нафар ҳарбий Каспий денгизига оқиб кетди

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Тошкентда мактаб қўриқчиси 12 ёшли қизга шилқимлик қилди

Cуд ҳужжатига кўра, 23 ёшли Ш.Ж. мактабда шартнома асосида қўриқчи бўлиб ишлаган.

Ўзбекистонда 8 ойда 89 та йирик наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Ҳисобот даврида 15 та онлайн наркодўкон фаолиятига барҳам берилиб, ноқонуний савдо билан шуғулланган 1 минг 911 та интернет-ресурс блокланган

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизига оқиб кетди

Қидирув-қутқарув операциясида Ҳарбий-денгиз кучлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, авиация ва бошқа хизматлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистонлик аёл Истанбулда заҳарланиш оқибатида вафот этди

Ватандошимиз касаллик даврида уй шароитида норасмий шифокорлар кўмагида даволанган. Даволаниш жараёнида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, қонида инфекция ривожланган ҳамда организмида кучли реакция кузатилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этилиши ростми?

Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.