Тошкент яқинидаги катта ариқдан ҳар куни кўпириб қон оқмоқда. Бу ҳақда "rost24.uz" ёзмоқда.
Сиз ҳар куни ўтадиган, экинларни суғорадиган, болаларингиз ўйнаб катта бўлаётган ариқдан бугун ҳар куни кўпириб қон оқиб турса, этингиз жимирламайдими?.. Айниқса, бу ариқ минглаб километр йўл босиб катта шаҳар, миллонлаб яшаётган шаҳар аҳолиси томон йўл олса-чи?..
Ҳар қалай бу ҳолат шунчаки кўз юмиб ўтиб кетадиган оддий ҳолат, эмас деб ўйладик.
Тошкент вилояти Қибрай туманининг Ўнгқўрғон маҳалласидаги фермер хўжаликларининг ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни икки маҳал қон оқади. Тошкент шаҳридан 2 км. наридан ўтган мазкур ариқда оқадиган қонни илк бор кўрган одам хаёлига китобларда ўқигани, қирғинбарот урушларда “ариқлар тўлиб қон оқди”, “қонлар ариқ бўлиб оқди” деган сўзлар келаверади.
Ариқ бўйидаги аҳоли эса бу манзарани ҳар куни кўравериб деярли кўникиб ҳам кетган. Улар бу қонли ариқ бўйича 3 йил мобайнида кўп жойга мурожаатлар қилишган, аммо кўриб турганингиздек, ариқдан қон оқишда давом этмоқда.
Бу қувур тахминан 300 метр узоқликдаги қушхонадан ўтказилгани маълум бўлди. Олхўри дарахтлари экилган фермер хўжалигининг тахминан 2 метр тагидан яширинча ўтказилган махсус қувурдан ариққа қуйилар экан.
Мазкур қушхона эса “ОБОД САВДО БИЗНЕС” МЧЖга қарашли мол бозорининг ичида жойлашган. Ушбу бозордан харид қилинган ва бошқа жойдан олиб келинган моллар шу ернинг ўзида сўйилиб қони ва ахлати ер тагидан ўтган қувур орқали ариққа оқизиб юборилар экан. Мана сизга тадбиркорлик.
Ҳар кун 2, 3 маҳал қон оқадиган ушбу ариқ Қибрай туманидан ўтувчи “Қорақамиш” каналига қўшилади. Бу канал эса Тошкент шаҳрининг “Қорақамиш” массивидан ўтиб Олмазор туманининг марказидаги сузиш ҳавзасига қуйилар экан. Ушбу ҳавзага сўйилган молларнинг қон ва ахлати етиб келгунча кўринишини йўқотиши мумкиндир, аммо таркиби йўқолмайди. Ёз кунлари аҳоли чўмиладиган сувга қўшилишини ва оқибатини ҳеч қандай изоҳ билан оқлаб ҳам бўлмайди.
Мазкур муаммога нафақат Қибрай туман мутасаддилари,балки Экология қўмитаси, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази каби бир қанча мутасадди ташкилотлар эътибор қилиши лозим.
Тошкент вилояти Қибрай туманининг Ўнгқўрғон маҳалласидан бошланадиган қонли сувлар пойтахтимизнинг ўртасидан ўнлаб километр масофа босиб миллионлаб аҳоли яшайдиган манзиллардан ўтиб кетади. Ҳаттоки ёш болалар чўмиладиган ҳавзаларга ҳам бир кириб ўтиши юқоридаги амалдорларимиз жиддий эътибор қаратиш лозим бўлган жиддий мавзу.
"Мавжуд муаммони халққа ва мутасаддиларга ошкор қилдик. Умид қиламизки, мазкур мавзуга бошқа қайтмаймиз", дея ёзади манба.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.