Тошкент вилоятида юк машинаси 7 та машина билан тўқнашиб кетди

Тошкент вилоятида юк машинаси 7 та машина билан тўқнашиб кетди

Тошкент вилояти Паркент туманида 17 июль куни андижонлик фуқаро бошқарувидаги юк машинаси 7 та машина билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 17 июль куни 15:00 ларда Кумушкон–Паркент автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. 1990 йилда туғилган Андижон вилоятида яшовчи фуқаро «Andijon special ecotrans» МЧЖга тегишли бўлган «Howo» русумли машинасини бошқариб келаётиб, тормоздаги носозлик туфайли руль бошқарувини йўқотган ва ўз йўналиши ҳамда қарама-қарши йўналишда келаётган 7 та турли турдаги машина билан тўқнашган.

Қайд этилишича, тўқнашувдан 4 километрдан сўнг ҳайдовчи машинани тўхтатишга эришган. ЙТҲ оқибатида «Жигули» ҳайдовчиси ва унинг 3 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, Паркент тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!