Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг янги иш жойи қаер?

A A A
Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг янги иш жойи қаер?

Бугун, 18-ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент фармони билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

Унга кўра, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди.

Айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Зоир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Даврон Ҳидоятов январ ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!