Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) сотилаётган автобензин сифати бўйича назорат тадбирлари ўтказди.
Тошкент вилоятидаги «BLACK GOLD ENERGY» МЧЖ (Ai-92 ва Ai-95) ва «SAFOMAX OIL» МЧЖ (Ai-92) шохобчаларида сотилаётган юқори октанли автобензинлардан олинган намуналар давлат стандарти талабларига мос келмаслиги аниқланди.
Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «HAPPY OIL» МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган AI-95 маркали автобензин сифати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Текширув натижасига кўра, Қўмита ҳудудий бошқармалари томонидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун бузилиши аломатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича учта хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилиб, жами 22 миллион сўмга яқин маблағни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.