Тошкент шаҳрида квартира нархлари 5−7 фоизга ошган

Тошкент шаҳрида квартира нархлари 5−7 фоизга ошган

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-cентябрь ойларида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга ошди.

Кўчмас мулк бўйича битимларнинг умумий сонининг қарийб 40 фоизи Тошкентга тўғри келади.

COVID-19 пандемиясидан сўнг, ҳозирда кўчмас мулкни сотиш суръати мўътадил ўсишни бошлади ва жорий йилнинг август-сентябрь ойларида сотиб олиш фаолиятига таъсир кўрсатган асосий омил эпидемиологик вазиятнинг босқичма-босқич яхшиланиши ва мавсумий таътилларнинг тугаши бўлди.

Тошкент шаҳрида тузилган битимлар сони 2 фоизга камайди. Шунга қарамасдан, 2021 йилнинг учинчи чорагининг дастлабки натижалари шуни кўрсатдики, Тошкентда нархлар ўтган чоракка нисбатан ўртача 5−7% га ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!