Тошкент шаҳар суди раисининг 2022 йил февраль-апрель ойларида сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги иш режасига асосан Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди раиси Алишер Жалилов ҳамда судья Темур Касимов томонидан Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди.Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди...
Сайёр қабулда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича жами 26 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг 16 таси жиноят ишлари бўйича, 10 таси фуқаролик ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан 16 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 10 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 26 тамурожаатлардан 21 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.
— Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан 4нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2020 йил 13 октябрдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган шахс 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Маҳкум суд томонидан белгиланган тартибларга тўлиқ амал қилиб, ўз яшаш манзили бўйича ижобий тавсифланган ва хуқуқбузарликларга йўл қўймаган. У Яккасарой туман ИИО ФМБ Пробация бўлимида жазони 1 йил 3 ой 3 кун муддатини ўтаган. Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазодан шартли равишда озод қилинди, - дейди Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси Темур Касимов.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.