Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Нархлар жорий йилнинг 1 апрелидан оширилади. Нарх ошишига сабаб сифатида мутасаддилар Ҳайвонот боғида сақланаётган жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ эканини айтмоқда.

Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик бўлган болалар учун кириш бепул.

Хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақадаги фуқаролар ва 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун кириш чипта нархи 20 минг сўм. 16 ёшдан катталар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!