Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

A A A
Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

Тошкент ҳайвонот боғида она 3 яшар қизини айиқнинг олдига ташлаб юборгани кўпчиликни ларзага солди. "Ҳолат юзасидан зоопарк ходимлари, терговчи ва шифокор билан суҳбатлашдик. Манбаларимизга кўра, она руҳий хасталикка чалингани боис тегишли рўйхатда туради", деб ёзмоқда "kun.uz" нашри.

Манбанинг ёзишича, рўй берган ҳодиса ҳақида биринчи бўлиб ҳайвонот боғининг хавфсизлик бўлими ходими хабар топган. У аёл кишининг чинқириқ овозини эшитгани, овоз келган томонга қараб югурганини таъкидламоқда.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

Эргаш Маматов, ҳайвонот боғи хавфсизлик хизмати ходими

“Тушлик пайти ошхонадан қайтишда айиқлар сақланадиган бўлимдан шерлар сақланадиган вольерга етганимда, орқа тарафдан аёл кишининг қаттиқ овоздаги чинқиргани эшитилди. Тезда орқага қайтиб, овоз келган тарафга югурдим. Йўлда 10 яшар атрофидаги ўғил бола чиқиб айиқларнинг вольерига ёш бола тушиб кетгани ҳақида хабар берди. Мен зудлик билан Йиртқичлар бўлими мудирига телефон қилдим”, дейди Тошкент ҳайвонот боғи хавфсизлик бўлими бошлиғи ўринбосари Эргаш Маматов.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

Воқеа қаҳрамонига айланган Зизу лақабли айиқ

“3-4 ёшлар атрофидаги қизча айиқлар сақланадиган вольерга тушиб кетгани ҳақида хабар берилгандан сўнг зудлик билан воқеа жойига етиб келдик. Ходимларимиз иккига бўлиниб, уларнинг бир қисми айиқни қафасига киритиш билан шуғулланишган бўлса, қолганлар эса қизчани вольер ҳовузига тушиб кетган болани олиб чиқишга ҳаракат қилишди.

Тахминан 2-2,5 дақиқалар ичида айиқни ички қафасига киритишга муваффақ бўлдик. Биз вольер ҳовузига тушгунимизча бола ўрнидан турди. Қизчанинг боши ёрилганди. Уни тезда ҳайвонот боғи ҳамширасининг хонасига олиб чиқдик. Биринчи ёрдам кўрсатилгунга қадар тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари етиб келишди ва болани шифохонага олиб кетишди.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

Нодир Баҳромов, ҳайвонот боғининг Йиртқичлар бўлими мудири

Тез ёрдам ходимлари етиб келганда қизалоқ ҳақидаги маълумотлар керак бўлди. Шундан сўнг унинг ота-онасини қидирганимизда бир аёл 6-7 ёш атрофидаги ўғли билан келиб, онасилигини айтди. Шу пайтда аёлнинг кўзида қайғу ёки бошқа нарса кўринмади. Ундан қизча қанақа қилиб пастга тушиб кетганини сўраганмизда у ўғли билан овора бўлиб, қизи пастга тушиб кетганини кўрмай қолганини айтди”, дейди Нодир Баҳромов.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

Бироқ ҳайвонот боғининг ҳодисани ўз кўзи билан кўрган ходимлари она ёлғон гапиргани, воқеа мутлақо бошқача тарзда ривожланганини таъкидлашмоқда. Маълум бўлишича, аёл қафас ёнидаги чиқиш тақиқланган бетон тўсиқ устига чиқиб, қизини симтўсиқлардан ошириб ўтказган ва атрофдагиларнинг ҳой-ҳойлашига қарамай уни пастга ташлаб юборган. Болани қутқаришга ошиққан номаълум эр-хотинларнинг гап-сўзлари ҳам унга кор қилмаган.

Тошкент ҳайвонот боғи хавфсизлик бўлими бошлиғи ўринбосари Эргаш Маматов жараён аслида қандай юз бергани кузатув камераларига тушиб қолганини маълум қилди. Мутасадди ушбу тасвирлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга топширилганини айтмоқда. Видеода қизча айиқ яшайдиган вольерга тушиб эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетмагани, балки қасддан ташлаб юборилганини яққол кўринади.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

“Ҳайвонот боғи очилганига 24 йил бўлган бўлса, мен шу ерда 23 йилдан бери ишлайман. Ташриф буюрувчиларнинг ҳайвонлар сақланадиган жойга тушиб кетиши ёки ташлаб юборилиши илгари кузатилмаган, биринчи марта шундай ҳолат содир бўлди.

Зизу лақабли айиқ 2016 йилда туғилган, жинси эркак. У бу ерга 2017 йилда Бокудаги ҳайвонот боғидан олиб келинган. Айиқлар ундай инсонлар учун хавфсиз эмас. Қўлга ўргатилгани билан барибир бу – йиртқич. Табиатда эркак айиқ ҳатто ўзининг болалари учраб қолса, уларни еб қўяди ёки ўлдиради, бу ушбу турнинг ўзига хос биологияси.

Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан айиқ ҳаттоки боши қонаб ётган бўлса ҳам қизчага тегмади. Ходимларимиз ҳам тезгина олма, нон ва шунга ўхшаш егуликлар билан айиқни чалғитиб, боланинг олдидан узоқлаштиришди”, – дейди Нодир Баҳромов.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

Нодир Баҳромов содир бўлган воқеа натижасида жабрланган қизнинг даволаниши учун зарур харажатларни ҳайвонот боғи раҳбарияти ўз зиммасига олганини ҳам айтиб ўтди.

Рўй берган ҳодисани тергов қилаётган Юнусобод тумани прокуратураси терговчиси Отабек Бозоровнинг тергов-суриштирув ишларининг бориши ҳақида маълумот берди.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

Отабек Бозоров, терговчи

“28 январь куни аёл киши ўз фарзандлари – 6 яшар ўғли ва 3 яшар қизини олиб, Тошкент ҳайвонот боғига айланишга чиққан. У айиқлар вольери ёнига келганда қизчасини йиртқич ҳайвон сақланадиган жойга ташлаб юбориб жиноят содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Боланинг онаси эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган”, дейди Отабек Бозоров.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Болалар жароҳатлари хирургияси ва нейрохирургия бўлими шифокори Собир Насимов боланинг аҳволи ҳозирча ўртача оғирликда эканини маълум қилди. Шифокорнинг айтишича, ўтказилган бир қатор тиббий текширувлардан сўнг болага очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши ташхислари қўйилган.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

Собир Насимов, РШТЁИМ Болалар жароҳатлари хирургияси ва нейрохирургия бўлими шифокори

“Бемор – Зарина Аҳадова 28 январь куни соат 13:30 лар атрофида тез тиббий ёрдам машинасида шифохонамизга олиб келинган. Ўша пайтда боланинг аҳволи ўрта оғир ва енгил карахт ҳолатда эди. Танасининг бош ва юз қисмида жароҳатлар излари мавуд эди.

Зудлик билан зарурий барча тиббий ташхислар ўтказилди. Ренгенологик, томография текширувлар натижасига кўра беморга бош миянинг очиқ жароҳати ва бош мия чайқалиши ташхиси қўйилди. Текширувлар давомида боланинг бош суягида, қўл-оёғида, умуртқа поғонасида синиш аломатлари топилмади.

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқнинг олдига ташлаган она руҳий касал экани маълум бўлди

3 ёшу 4 ойлик Зарина Аҳадова, жабрланувчи

Бемор енгил карахт аҳволда бўлгани ва кузатув жараёнига муҳтожлиги сабабли у реанимация бўлимида бир сутка ушлаб турилди. Бугун эса у Болалар жароҳатлари хирургияси ва нейрохирургия бўлимига ўтказилди. Ҳозирча боланинг ҳолати ўрта оғир, ҳушида, керакли барча даво муолажаларини олмоқда”, дейди Собир Насимов.

Албатта, аёлнинг кўпчилик ўзи дунёга келтирган болани йиртқич ҳайвон қучоғига ирғитганига нима сабаб бўлгани билан қизиқмоқда. Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суд-тиббий ва бошқа бир қатор экспертизалар тайинланган. Уларнинг якунига асосан ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украинага зудлик билан жуда катта пул керак

Украина жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва яқин йилларда кенг кўламли ташқи ёрдамга муҳтож, деб ёзади AP.

Владимир Путин икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди

Владимир Путин билан навбатдаги жонли мулоқот 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.