Тошкент аэропортида багажлар ҳолатини онлайн кузатиш мумкин

Тошкент аэропортида багажлар ҳолатини онлайн кузатиш мумкин

Эндиликда “Тошкент” халқаро аэропортига келган йўловчилар ўз багажлари ҳолатини онлайн эфир орқали кузатиб туришлари мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ хабар берди.

Илк маротаба дунёнинг кўплаб аэропортларида қўлланилаётган тажриба йўлга қўйилди.

Багаж бўлинмасининг юк ленталари кўриниб турадиган қисмига камералар ўрнатилди. Видео тўғридан-тўғри мониторларда намойиш этилади.

Багажлар лентага туширилганда ҳар бир йўловчи ходимлар нарсаларга қандай муносабатда бўлаётганига гувоҳ бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!