Тоқаев Эрдоғанни 70 ёшга тўлиши билан табриклади

Тоқаев Эрдоғанни 70 ёшга тўлиши билан табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанни 70 ёшга тўлиши билан табриклаб, энг эзгу тилакларини изҳор этди. Шу билан бирга, Туркия Президентининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати ва машаққатли меҳнати туфайли қардош мамлакат янада тараққий этиб, халқаро ҳамжамиятдаги обрў-эътибори ортиб боришига ишонч билдирди.

Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашиб, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда шериклик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шу билан бирга, томонлар Қозоғистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига раислиги давридаги кун тартибини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!