Тожикистонда карантин қоидаларини бузганлик учун янги жарималар жорий этилди

Тожикистонда карантин қоидаларини бузганлик учун янги жарималар жорий этилди

26 июнь куни бўлиб ўтган Тожикистон парламентининг юқори палатаси сессиясида карантин қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий эътилиши маъқулланди.

Энди жамоат жойларида ҳимоя ниқобисиз юрганларга 116-290 сомоний (110 мингдан 285 минг сўмгача атрофида) миқдорида жарима солинади.

Бундан ташқари, сенаторлар Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексга ҳам қўшимча киритишни маъқуллашди. Унга кўра, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда коронавирус пандемияси ҳақида ёлғон маълумот тарқатган жисмоний шахслар 580 сомонийдан (тахминан 550 минг сўм), юридик шахслар 11 минг 600 сомонийгача (11 миллион сўм атрофида) жаримага тортилади.

Ҳужжат мамлакат президенти томонидан имзоланиб, давлат ахборот агентликларида эълон қилинганидан кейин кучга киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!