Тожикистон Россиядаги терактдан кейин меҳнат муҳожирлари билан ишлашни кучайтирди

Тожикистон Россиядаги терактдан кейин меҳнат муҳожирлари билан ишлашни кучайтирди

Тожикистон меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўринбосари Шахноза Нодирийнинг айтишича, республика "Крокус Cити Холл"даги терактдан кейин меҳнат муҳожирлари билан ишлашни кучайтирган.

Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, 23 март куни вазирдан Россиядаги миграция масалалари бўйича вазирлик ваколатхонасига экстремистик гуруҳларга аралашишнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш бўйича кўрсатма берилган хат юборилган.

Республикада миграция хизмати тузилмалари орқали иш кучайтирилди, дея аниқлик киритди Нодирий.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!