Тожикистон фақат Афғонистон инклюзив ҳукуматини тан олади

Тожикистон фақат Афғонистон инклюзив ҳукуматини тан олади

Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбега амалий ташриф билан келган Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайш билан учрашувда маълум қилди.

"Тожикистон Афғонистоннинг бутун халқи, хусусан, унинг барча миллий озчилик позициясини ҳисобга олмаган ҳолда, таъқиблар натижасида тузилган ҳар қандай ҳукуматни тан олмайди", —деди Имомали Раҳмон.

Тожикистон лидери бўлажак Афғонистон ҳукуматида тожиклар муносиб ўрин эгаллаши керак, деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!