ТИВ: Россиядан фуқароларни олиб келиш учун қўшимча рейсларни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда

ТИВ: Россиядан фуқароларни олиб келиш учун қўшимча рейсларни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистоннинг Россия ва Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

ТИВ хабарида айтилишича, мазкур масала мамлакатнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборган. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилиши айтилади.

Эслатилишича, фақат 25 майдан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 8 та чартер рейси ташкиллаштирилган. Ҳозирги пайтда Махсус комиссия томонидан Россиянинг турли ҳудудларидан ҳамюртларимизни олиб келиш учун қўшимча чартер рейсларини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

«Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз. 

Россиянинг турли ҳудудларидаги шаҳарларига чартер рейслари ташкил қилиш устида ишлар давом этади», - дейилган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!