Тилла соат можароси: Тошкентда бир аёл бошқа бир аёлни чув туширди

Тилла соат можароси: Тошкентда бир аёл бошқа бир аёлни чув туширди

Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБга 40 ёшли Дилноза Г. мурожаат қилиб, 2019 йил 30 декабрь куни 45 ёшли Гулноза М. унга эркаклар тилла соатини 4.500 АҚШ доллари эвазига сотиб беришни ваъда қилганини маълум қилди.

Гулноза соатни қўлга киритгач уни сотиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!