Тиббиёт йўналишида докторантура квоталари тасдиқланди

Тиббиёт йўналишида докторантура квоталари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2023 йилда тиббиёт ихтисосликлари бўйича таянч докторантура ва докторантура учун қабул квоталари тасдиқланди.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда докторантурага 34 та, таянч докторантурага 328 та, стажёр тадқиқотчиликка 16 та қабул квотаси ажратилган.

Шунингдек, мақсадли докторантура доирасида DSc йўналишига 3 та ва PhD йўналишига 12 та ўрин тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!