Tesla компанияси АҚШда ташқи электр тармоқларига уланмаган, тўлиқ қуёш энергиясида ишлайдиган илк автоном заряд станциясини ишга туширди. Бу Илoн Маскнинг узоқ йиллик ғоясининг амалий натижаси бўлди.
Tesla компанияси АҚШнинг Калифорния штатида Oasis Supercharger деб номланган электромобиллар учун илк тўлиқ автоном заряд станциясини фаолиятга киритди. Electrek нашрининг хабар беришича, ушбу станция электр тармоқларидан мустақил фаолият кўрсатади ва энергия манбаи сифатида фақат қуёш панеллари ва энергия тўплагичларидан фойдаланади.
Янги станцияда 168 та зарядлаш постлари ўрнатилган бўлиб, ҳозирча уларнинг ярми ишламоқда. Электр энергияси қуввати 39 MVt/соат бўлган стационар батареяларда жамланади. Бу энергия тўпламлари қуёти 11 MVt бўлган қуёш панеллари орқали қувватланади.
Oasis Supercharger тўлиқ мустақил равишда, ташқи манбалар ёрдамисиз электромобилларни зарядлаш имкониятига эга. Компания йил якунига қадар барча постларни ишга тушириш ва ёпиқ энергия тизимини тўлиқ якунлашни режалаштирган.
Станция қуёшли кунлар кўп кузатиладиган ҳудудда жойлашган бўлиб, унинг атрофи кенг майдонли қуёш панеллари билан қопланган. Ҳозирча ушбу лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш мушкул, чунки станциянинг ўзини қоплаши учун доимий юклама талаб этилади.
Бундан аввал Tesla АҚШда робот такси хизмати синовини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда синовларда рул ва педалсиз Cybercab ўрнига Model Y автомашиналари фойдаланилмоқда ва олд ўриндиқда Tesla ходими кузатувчи сифатида ўтирмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.