Телеграмда "Онлайн савдо" қилиш қимматга тушди

Телеграмда "Онлайн савдо" қилиш қимматга тушди

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи 26 ёшли (аёл) А.С. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида номаълум шахс банк картасидаги 4.570.000 сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 22 ёшли Ж.Р. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Р., “Телеграм” мессенжери орқали жабрланувчи (аёл) А.С. билан танишиб, унинг аёллар кийим-кечакларини сотиб беришга келишиб, олдиндан 4.570,000 сўм пулларини банк картасига ўтказдириб олиб, сўнг ваъдасини бажармасдан, ёзишмаларни ўчириб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б,г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Р.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б,г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!