Тарихда илк бор Meta компаниясининг даромади пасайди

Тарихда илк бор Meta компаниясининг даромади пасайди

Facebook ва Instagramнинг бошида турган Meta компанияси ўз тарихида илк бор даромади пасайганини маълум қилди.

Холдингнинг тарқатган маълумотларига кўра, даромаднинг пасайишига иқтисодий беқарорлик ва TikTok компанияси билан рақобат кучайгани туфайли рекламаларга буюртмалар камайиб кетгани сабаб бўлган.

Рақамли рекламаларнинг камайиши Metaнинг рақобатчилари Google, Twitter компаниялари даромадига ҳам салбий таъсир кўрсатган, яъни ушбу компанияларнинг сўнгги уч ойдаги даромади пасайган.

Meta бош директори Марк Цукербергнинг таъкидлашича, унинг компанияси инвестициялар суръатини секинлаштиради ва ходимлар олишни ҳам қисқартиради. У таҳлилчилар билан телефон орқали уюштирилган конференцияда “Биз оз ресурслар билан кўп иш қилмоқчимиз”, деган.

Meta апрелдан июнь ойигача бўлган даврда 6,69 миллиард доллар миқдорида даромад олган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 36 фоизга камдир.

Компаниянинг чораклик даромади 28,82 миллиард долларни ташкил қилган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир фоиз кам даромад кўрилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!