Танзила Норбоева Кореяда ўзбекистонликлар билан учрашди

Танзила Норбоева Кореяда ўзбекистонликлар билан учрашди

Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг амалий ташрифи доирасида Корея Республикасидаги ўқитувчилар, талабалар, тадбиркорлар, турли соҳа жумладан, IT компаниялари мутахассисларидан иборат бир гуруҳ ватандошлар билан мулоқот ўтказилди.

Учрашувда ижтимоий-меҳнат муносабатларини ривожлантириш, хорижда таълим олиб, меҳнат қилаётган ватандошларимиз учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш хусусида сўз борди.

Шу билан бирга, Сенат раиси ватандошларнинг кейинчалик Ўзбекистонда турли соҳаларда татбиқ этилиши мумкин бўлган илмий-тадқиқот йўналишида олиб бораётган изланишлари билан қизиқди. Бунда асосий эътибор таълим, тиббиёт ва инновацияларга қаратилди.

Суҳбат давомида иштирокчилар томонидан мамлакатда кадрлар тайёрлаш, таълим, ёшлар ва бошқа соҳаларга доир қатор масалалар кўтарилиб, амалий таклифлар билдирилди. Болалар ва ёшлар таълими, кадрлар тайёрлаш тизими, шунингдек, аёллар университетларини ташкил этиш бўйича Корея тажрибасини янада батафсил ўрганиш, давлат органлари ходимларини хорижий давлатлар, хусусан, Кореядаги олий таълим муассасаларида билим олишлари учун танлов тизимини такомиллаштириш, корейс тажрибаси мисолида ўзбек тилининг луғат базасини мунтазам янгилаб бориш ва кенгайтириш каби таклифлар шулар жумласидандир.

Учрашув якунида Сенат раиси билдирилган таклифларнинг амалда ўз ифодасини топиши учун зарур имкониятларнинг барчасини ишга солишини айтиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!