Талабага эслатма: Солиқ органига декларация топшириб, контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланинг

Талабага эслатма: Солиқ органига декларация топшириб, контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланинг

 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).              

Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.                                                                

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

▫️талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

▫️тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

▫️олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

▫️паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!