Тадбиркорнинг истеъмол кредити маблағини ўзлаштирган банк ходими ва фуқаронинг фирибгарликлари фош этилди

Тадбиркорнинг истеъмол кредити маблағини ўзлаштирган банк ходими  ва фуқаронинг фирибгарликлари фош этилди

Тошкентда банк ходими тадбиркорнинг истеъмол кредити маблағини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда "aniq.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Н. АТ “Халқ банки” ходими А.К. билан олдиндан тил бириктириб, “Ғ” МЧЖ раҳбари ва фуқаро Г.нинг ишончига кириб, уларнинг номига расмийлаштирилган 60 млн сўм истеъмол кредити маблағини нақдлаштириб олиб, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.К. ва Т.Н.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!