"Суюқ олтин"нинг минг бир шифоси

"Суюқ олтин"нинг минг бир шифоси

Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.

• Инсон организми учун ниҳоятда фойдали бўлиб, қонда холестериннинг зарарлисини (ЛДЛ) камайтириш, фойдали холестеринни (ҲДЛ) кўпайтириш хусусиятига эга. Зайтун меваси таркибида юздан ортиқ моддалар, асосан, мой, оқсил, гликозид­лар, дармондорилар бор.

• Зайтун ёғини мунтазам истеъмол қилувчилар юрак, қон-томир касалликларига дучор бўлмайди.

• Унинг хушбўй ҳиди иштаҳани очади, шу сабабдан турли салатларга қўшилади. Болаларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради ва ёши улуғларда эрта қаришнинг олдини олади.

• Зайтун ёғи қоннинг қуюқлашиши ва томирларнинг қотиб қолишининг ҳам олдини олувчи мислсиз воситалардан биридир. Жигар фаолиятини яхшилайди, сафро йўлларини фаоллаштиради, ошқозон меъёридан юқори зардобланишининг олдини олиб, яра пайдо бўлмаслигини таъминлайди.

• Милк, тери ва аллергик касалликларни даволашда ҳам фойдалидир. Зайтун ёғи D витаминига бой, шу сабабли рахит ва болдир суякларининг қийшиқ ўсишини даволашда фойда беради. 

• Зайтун меваси таркибидаги А, D, E ва С витаминлари инсон суягини мустаҳкамлайди, ичак фаолиятини яхшилайди.

• Зайтун ёғи юқори артериал қон босимини нормаллаштиради, инсон танасига тўлиқ сингади. Қадимги греклар ўзларини ҳар томонлама бақувват қилиш учун ҳар куни эрталаб бир қошиқ зайтун ёғи ичиб, орқасидан бир қошиқ асал истеъмол қилганлар. Бу усул эркаклик қувватининг ошишига ҳам самарали таъсир этади.

• Зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради. Зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига кўмак­лашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!