Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари халқаро мусобақада ғолиб бўлишди

Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари халқаро мусобақада ғолиб бўлишди

Айни кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида сувга сакраш бўйича “1ст Малайсиа Опен Дивинг Чампионшипс 2023” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 3 метрли трамплиндан сакраш дастурида ҳамюртларимиз Вячеслав Качанов ва Игор Мялинлар энг юқори баллни жамғаришга муваффақ бўлишди. Иккинчи ўрин Индонезия вакилларига насиб этган бўлса, мезбонлар кучли учликни якунлаб беришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!