Суриянинг Алеппо шаҳрига уюштирилган ҳужумларда 38 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Алеппо шаҳрига уюштирилган ҳужумларда 38 киши ҳалок бўлди

Жума куни эрталаб Исроилнинг Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрига берган авиазарбаларида 38 киши, жумладан Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг беш нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда икки хавфсизлик манбаси хабар берди, деб ёзади Reuters.

Жума куни эрталаб Сурия мудофаа вазирлиги Исроил ва жангари гуруҳларнинг Алеппога ҳужуми ортидан бир неча тинч аҳоли ва аскарлар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари маҳаллий вақт билан соат 01:45да (GMT 22:45) Алеппонинг бир неча маҳаллаларига зарба берди, дейилади вазирлик баёнотида.

Ҳаво ҳужумлари Идлиб ва ​​Ғарбий Алеппога қилинган ҳужумлар билан бир вақтга тўғри келди, вазирлик “террор ташкилотлари” Алеппо ва унинг атрофида тинч аҳолини нишонга олганини айтди.

Бироқ вазирлик қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумот бермади. Одамларнинг ўлимига Исроил ҳаво ҳужумлари ёки жангари гуруҳлар ҳужумлари сабаб бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

“Босқин натижасида бир қатор тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди ва тан жароҳати олди, давлат ва хусусий мулкка моддий зарар етказилди”, – дейилади хабарда.

Исроил ҳарбийлари изоҳ беришдан бош тортди.

Эрон билан алоқадор жангарилар, жумладан, Ҳизбуллоҳ ҳам ҳозир Суриянинг шарқий, жанубий ва шимоли-ғарбий қисмидаги катта ҳудудларни, шунингдек, пойтахт атрофидаги бир қанча аҳоли пунктларини назорат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!