Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси қанчага қадрсизланди?

Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси қанчага қадрсизланди?

Марказий банк жорий йилнинг 9 ойидаги ички валюта бозоридаги ҳолат 2020 йил йил якунига қадар кутилаётган тенденциялар ҳақида маълумот берди.

2020 йил 9 ойи давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси – 8,6 фоизга қадрсизланди. Хусусан, миллий валюта курси январь-апрель ойларида 6,6 фоизга пасайган бўлса, май-сентябрь ойлари давомида 2 фоизга пасайди. 

Чет эл валюталарининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курслари ҳафтада бир марта белгиланиб, душанба куни эълон қилиб борилади.

Бунда АҚШ долларининг сўмга нисбатан курсини белгилашда ҳафта давомида Ўзбекистон республика валюта биржасидаги кунлик банклараро савдо сессияларида мавжуд талаб ва таклиф нисбатига кўра шаклланган курсларнинг ўртача тортилган миқдоридан келиб чиқилади.

Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси қанчага қадрсизланди?

Манба: Марказий банк

Йил якунига қадар миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ички ва ташқи макроиқтисодий омиллар таъсирида, ички валюта бозоридаги мавжуд талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб шаклланиб боради.

"Умуман олганда, ички иқтисодий фаолликнинг тикланиш суръатлари ва асосий ташқи савдо ҳамкорларимиздаги макроиқтисодий шароитларда 2020 йил якунига қадар ички валюта бозорида ҳолатнинг нисбатан барқарор шаклланиши, алмашув курсининг кескин тебранишларига олиб келувчи фундаментал омиллар хатарлари эҳтимоли пастлиги кузатилмоқда. Бунда йил сўнггига қадар ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф мутаносиблигини сақлаш юзасидан етарли шароитлар мавжуд", - дейилади банк хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!