ССВ: Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди

ССВ: Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди

ССВ: Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

(https://lex.uz/pdfs/5992435)❗️Унга мувофиқ, Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонаси ва 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохоналарини қўшиб юбориш орқали, 300 ўринга мўлжалланган давлат муассасаси шаклидаги Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қайта ташкил этилди.

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 42-а уй манзилида жойлашган Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт марказининг собиқ бино-иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб берилади.

Қуйидагилар марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

📌 болаларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;

📌 болаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;

📌 туман тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;

📌 Тошкент шаҳар даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;

📌 тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;

📌 тиббиёт муассасаларида даволаш-профилактика жараёни сифатини экспертизадан ўтказиш.

Белгиланишича:

✅ Марказ Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник ва 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Қушбеги мавзеси 26-уйда жойлашган Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохонасининг бино-иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент давлат стоматология институтига;

✅ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Марказ-27, Боғ кўчаси 20-уйда жойлашган Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонасининг бино- иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!