ССВ: Бухорода чақалоқ қийноққа солиниб, массаж қилинганига доир ҳолат тез орада ўрганилиб, натижалари маълум қилинади

ССВ: Бухорода чақалоқ қийноққа солиниб, массаж қилинганига доир ҳолат тез орада ўрганилиб, натижалари маълум қилинади

Хабарингиз бор, куни кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилганига доир видеолавҳа тарқалган эди.

Кўп ўтмай, бундай ҳолат Бухоро вилоятида ҳам содир бўлганига доир видеотасвирлар эълон қилинди.

Вазирлик айни пайтда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда ва унинг натижалари бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи бу каби ҳолатларга ўз муносабатини билдириб , ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини сўраган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!