Спиртли ичимликлар ва чўчқа гўшти сотиладиган таомхоналарда ишлаш мумкинми?

A A A
Спиртли ичимликлар ва чўчқа гўшти сотиладиган таомхоналарда ишлаш мумкинми?

Мусулмон кишига кофирларнинг таомхоналарида ишлаш, спиртли ичимликлар қуйиб бериш, келтириш ёки чўчқа (ёки бошқа гўшти ҳаром ҳайвонлар)нинг гўштидан тайёрланган таомларни келтириб бериш ёки шу каби  бошқа ҳаром ишларни қилмаслик шарти билан жоиз. Зотан, ичадиганларга ароқ қуйиб бериш ёки уни олиб бориб тақдим қилиш ҳаромлиги очиқ-ойдин далил ила ҳаромдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хамрни, ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтариб олиб борувчисини лаънатлади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрда ўн тоифани лаънатлаганлар: Сиқувчисини, сиқтирувчисини, ичувчисини, кўтарувчисини, кўтариб олиб борувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини егувчисини, унинг учун сотиб олинган эркакни ва унинг учун сотиб олинган аёлни” (Термизий). 

Бу ҳадис Анаснинг ҳадисидан ғарибдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шу маънодаги бошқа ҳадислар Ибн Аббос, Ибн Масъуд ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлар томонидан ривоят қилинган.

Ибн Можа, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадисини: "Сиқувчисини, сиқтирувчисини, унинг учун сиқилганни, кўтарганни, унинг учун кўтарилганни, сотиб олувчини, унинг учун сотиб олинганни, қуйиб берувчисини ва қуйдириб берувчисини" лафзлари билан ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бақара сурасининг охирги оятлари нозил бўлганда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқиб, у оятларни одамларга ўқиб бердилар ва хамр ила тижорат қилишдан қайтардилар”. (Бухорий ва Муслим).

Имом Муслим ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда бундай ривоят қилган:

“Албатта хамрни ичишни ҳаром қилган зот, уни сотишни ҳам ҳаром қилди”.

Абдуроҳман ибн Ваъладан ривоят қилинишича, у Ибн Аббосдан: "Биз бир ерда яшаймиз, у ерда узумзорларимиз бор. Ўша узумзорларнинг энг кўп маҳсулоти хамр бўлади", дея сўради. Шунда Ибн Аббос унга бундай жавоб берди: “Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хамр идишини ҳадя қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буни ичишни ҳаром қилган зот, сотишни ҳам ҳаром қилди”, деб айтдилар” (Имом Аҳмад “Муснад”ида ривоят қилган).

Ушбу келтирилган ҳадислардан маълум бўлдики, хамрнинг савдоси, уни кўтариб хизмат қилиш ёки ҳақ олиб уни қуйиб бериш ҳаромдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг фатволаридан кўриниб турибдики, бу нарсаларнинг ҳеч бири, гарчи ўша касб қилинаётган нарса узумдан хамр қилиш жуда кўпайган жой (ажнабий юртлар)да бўлса ҳам, мусулмон киши учун ҳалол бўлмайди. 

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний.

"Буҳусун фил қозоя фиқҳийя муъасиро", 1/338.

Таржимон иловаси: Хорижий юртларда ишлаб юрган биродарларимиз мана шу фатвога эътиборли бўлишлари лозим. “Мен ишлаб пул топишга келганман, оиламни боқишим керак”, дея дуч келган ишларни қилиб кетавермаслик, оилага ҳалол касбдан пул топиб едириш, фарзандлар луқмасига ҳаром аралаштиришдан ҳазир бўлиш лозим.

Ажнабий юртларда спиртли ичимликлар тайёрлаш ва етказиш, чўчқа ва ит каби гўшти ҳаром қилинган ҳайвонлардан таомлар тайёрлаш, келтириб беришга ўхшаш мусулмонлар учун ман этилган ишлардан пул топмасликлари керак.

Излаган имкон топади. Ҳар доим ҳамма замонда ҳам ҳалол меҳнат қилиб пул топиш мумкин бўлган иш топиш мумкин. Тўғри, жуда сердаромад бўлмаслиги мумкин, аммо ҳалол касб!

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

“Барса” машҳур футболчисидан воз кечадиган бўлди

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг франциялик легионери Жюль Кунденинг клубдан кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас, аксинчи унинг трансферини қўллаб-қувватлайди.

Эрон АҚШ президентининг янги таҳдидларига жавоб қайтарди

Трампнинг таҳдидлари ва АҚШнинг Харг оролига берган зарбаларидан сўнг, Эрон Яқин Шарқдаги нефт-газ ва энергетика инфратузилмасини бутунлай йўқ қилиш ҳамда Боб ал-Мандеб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди

Трамп Эроннинг "ғалабаси" ҳақидаги даъвосидан ғазабланди

Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида ёзди.

Трамп истеъфога чиқади(ми)?

Трампни рақиблари унинг Эронга қилган таҳдидларидан сўнг, президентни “руҳий жиҳатдан носоғлом” деб атаб, уни истеъфосини талаб қилишмоқда.

Исроил Теҳрондаги яҳудийлар ибодатхонасига зарба берди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

Тошкентда талаба йигит 9 нафар болага тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди

Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.