Сирдарёлик фуқаролар яширин равишда Қозоғистонга ўтмоқчи бўлди

Сирдарёлик фуқаролар яширин равишда Қозоғистонга ўтмоқчи бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.К. фуқаро Ш. ва Д.ларнинг ишончига кириб, уларни Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги чегара постида ишловчи танишлари ёрдамида яширин йўллар орқали Қозоғистон Республикасига ўтказиб қўйиш эвазига 1 650 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан У.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!