Сирдарёдаги электр подстанция ёниб кетди

Бугун, 2 февраль куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги электр подстанцияда ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 15:25 да Ховос тумани “Мустақиллик” МФЙда жойлашган “Миллий электр тармоқлар” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали тасарруфидаги “Гўзал” подстанциясида қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган.
ФВБдан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:37 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:55 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).