Сирдарёда қўшмачилик ва одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Сирдарёда қўшмачилик ва одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида қўшмачилик ва одам савдоси билан шуғулланган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ИИБ ТЕҚКБ ва Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Ширин шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир давомида Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р томонидан 2020 йилнинг 9 сентябрь куни, Боёвут туманида яшовчи фуқаро Қ.Ҳ ни мажбурий тартибда жинсий алоқа қилиши учун тадбирда мижоз сифатида иштирок этган Гулистон туманида яшовчи С.Ш дан 5 дона 100 000 сўм купюрадаги жами 500 000 сўм миқдордаги пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Сирдарёда қўшмачилик ва одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Фото: ИИВ

Мазкур ҳолат юзасидан Ширин шаҳар ИИБ Тергов гуруҳи томонидан фуқаро А.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «г» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!