Сирдарё туманида фуқаронинг 1 200 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Сирдарё туманида фуқаронинг 1 200 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.З. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.Х.нинг юк ташувчи автотранспорт воситаларини қўшни Қозоғистон Республикасига кириши ва ҳаракатланиши учун қалбаки рухсатнома тайёрлаб бериб, эвазига 1 200 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида З.З. томонидан 1 200 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!