Си Цзиньпиннинг Сталинча мурожаати

Си Цзиньпиннинг Сталинча мурожаати

Коммунистик партия учун Хитойдаги барча миллатлар битта оиладир.

ШКТ Бош котиби Си Цзиньпин Шинжон ва Тибетга туташган Тсинхай вилоятига инспекция сафари чоғида ҳеч бир миллат социализм қурилишидан четда қолмаслиги кераклигини айтди.

«Сиз бизнинг биродарларимизсиз», деди у минтақада яшовчи тибетликларга. Худди шу руҳда Сталин 1941 йилда СССР фуқароларига мурожаат қилган эди. Ушбу иборалар ўхшаш. Чегараолди ҳудудларида турмуш даражаси ўсиб бормоқда.

Аммо ташқи дунёда вазият янада мураккаблашди, Ғарб ХХРни уйғурлар ва Тибетликларни геноцидда айбламоқда. Си Цзиньпин учрашувлари давлатнинг этник бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

Қурғоқчил ва тоғли Тсинхай вилоятининг деярли ярми – Тибет буддистлари ва дунган мусулмонларидан иборат. Далай Ламалар томонидан бошқариладиган Тибетнинг мақоми фуқаролик урушидаги коммунистик ғалабага қадар мунозарали бўлиб қолди.

1950 йилда Тибетга қўшин киритилиб, ККП ҳудудий бўлинишни ўзгартирганда, Тибетнинг бир қисми илгари бўлгани каби Тсинхай вилоятига кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!