Швейцария Сенати қуролларни Украинага реэкспорт қилишга рухсат берувчи тузатишни маъқуллади

Швейцария Сенати қуролларни Украинага реэкспорт қилишга рухсат берувчи тузатишни маъқуллади

Швейцария Сенати мамлакатга Украинага қуролларни реэкспорт қилиш имконини берувчи қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади.

"Швейцария ҳарбий техникасини сотиб олувчи мамлакатларга маълум шартлар остида уни қуролли можароларда қатнашаётган мамлакатларга реэкспорт қилишига рухсат берилиши керак", дейилади парламент сайтида.

Қайд этилишича, кантонлар кенгашида тузатишни ёқлаб 22 киши овоз берган, 4 нафари бетараф қолган, 17 киши қарши овоз берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!