Шри-Ланка полицияси мамлакат разведка хизматининг собиқ раҳбари генерал-майор Суреш Суллини 2019 йилда тахминан 270 кишининг ҳаётига зомин бўлган худкушлик портлашлари билан боғлиқликда ҳибсга олди.
Бу ҳақда AP ахборот агентлиги полиция вакили Фредрик Вутлерга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, полиция худкуш террорчиларни "Исломий давлат" (ИД) илҳомлантирган деб ҳисоблайди. Жиноят қидирув департаменти Суллининг ҳужумлар билан боғлиқ "алоқалари ёки камчиликлари"ни текширмоқда.
2019 йил 21 апрель куни иккита исломий гуруҳ деярли бир вақтнинг ўзида Пасха якшанбасида черковлар ва етакчи сайёҳлик меҳмонхоналарини нишонга олган ҳолда олтита худкушлик портлашини амалга оширди. Ҳужумчилар томонидан олинган видеолавҳаларда уларнинг ИД гуруҳига содиқлик қасамёдини ўқиётганликлари кўрсатилган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.