Шомуродов собиқ мураббийини Италияга чақирмоқда

Шомуродов собиқ мураббийини Италияга чақирмоқда

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия терма жамоаси ва унинг бош мураббийи Валерий Карпин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Россия терма жамоаси ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Чунки, бу жамоа билан бирор марта тўқнаш келмаганман. Қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман.

Карпин ҳақидаги асосий хотираларим? Европада ўйнашни бошлаган пайтларимда унинг маслаҳатлари адаптация жараёнида менга кўмак берган.

Профессионализм борасида у менга «Ростов»да жуда катта ёрдам берган. Унинг маслаҳатлари туфайли Европада менга осон бўлган.

«Ростов»да тактика устида кўп ишлардик. Шунинг учун Карпин А серияда ишлай олиши мумкин», – деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 20 ноябрь куни Тошкент вақти била 17:00да бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!