Шолъц: Қорабоғликларнинг ҳуқуқлари кафолатланиши керак

Германия канслери Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефонда суҳбатлашди. У Тоғли Қорабоғ аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш муҳимлигини таъкидлади.
Озарбайжон назорати остидаги Қорабоғ арманларидан ташкил топган аҳолининг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги кафолатланиши керак. Бу ҳақда Германия канслери Олаф Шолъц айтди.
22-сентябр куни куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашган Шолъц "минтақадаги аҳолига инсонпарварлик ёрдами" вазиятнинг диққат марказида эканлигини билдирди. Унинг қўшимча қилишича, халқ хавфсизлиги ва инсонпарварлик ёрдами “энди Озарбайжон зиммасида”.
Шолъц Пашинянга гуманитар ёрдам минтақани Арманистон билан боғлайдиган "Лочин" йўлаги орқали амалга оширилиши кераклигини маълум қилди.
Канслер ҳарбий куч ишлатилишини ёқламаслигини таъкидлаб, Германия музокаралар йўли билан ечим топиш ва Арманистон ва Озарбайжон ўртасида мустаҳкам тинчлик ўрнатиш тарафдори эканини қўшимча қилди.