Ўзбекистон, Қозоғистон, Татаристон ва Тожикистон ОТМлари тиббий таълим тадқиқот маркази очишни режа қиляпти

Ўзбекистон, Қозоғистон, Татаристон ва Тожикистон ОТМлари тиббий таълим тадқиқот маркази очишни режа қиляпти

Бу бўйича KazanForum доирасида дастлабки келишувларга эришилди, деди Қозон давлат тиббиёт университети ректори Алексей Созинов.

Тошкент тиббиёт академияси халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Жаҳонгирхон Исроиловга кўра, олий ўқув юртлари узоқ вақтдан бери ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Академия ва Қозон давлат тиббиёт университети мутахассислик ва клиник ординатура даражасида қўшма дастурларни амалга оширади. Шунингдек, қўшма аспирантура дастури бўйича келишувлар имзоланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!