ШҲТнинг хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди

ШҲТнинг хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди

Ушбу ташкилот аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фаолдир.

ШҲТ доирасида аёллар ҳамжамияти шаклланиб улгурган ва унда нафақат режалар, янги имкониятлар муҳокама қилинади, балки келишувлар доирасида эришилган натижалар ҳақида ҳам маълумот алмашилади.

“Минтақамиз аёллари учун иқтисодий мустақиллик фаровон ҳаёт эшикларини очибгина қолмай, оилавий ва маиший зўравонликка қарши курашишга ёрдам беради, касбий ўсиш ва мустақил ривожланиш, ўзи ва фарзандларининг келажагига ишонч билан қараш имкониятини беради.

Бугун мен аёллар тадбиркорлиги тилида, аёллар учун имкониятлар тилида гаплашмоқчиман ҳамда аёлларнинг муаммоларига ечим топилаётганини кўришни истардим. Ва бунда биз шахсий эркинлик ва молиявий мустақиллик йўлини танлаган минглаб аёллар билан ҳамфикрмиз”, - деб ёзди Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!