«ШҲТнинг 8 мўъжизаси» Тошкентда намойиш этилмоқда

«ШҲТнинг 8 мўъжизаси» Тошкентда намойиш этилмоқда

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар туризм ҳамда маданият вазирлари учрашувлари доирасида «ШҲТнинг 8 мўъжизаси» кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Кўргазмадан ШҲТ мамлакатлари табиати, урф-одатлари, анъанавий либослари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомларига бағишланган фотоматериаллар ва қўлланмалар ўрин олган.

Таъкидлаш жоизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари бу кўп миллатли ва цивилизациялараро мулоқотнинг ажойиб уйғунлигидир. Уларнинг ҳар бири бир-биридан ажойиб маданий ва меъморий ёдгорликлар ҳамда бетакрор табиатга эга. Шуниси диққатга сазоворки, “ШҲТнинг 8 мўъжизаси” рўйхатидан Бухоро кўрки бўлган, Пои Калон меъморий ансамбли ҳам ўрин олган.

Пои Калон меъморий ансамбли Минораи Калон атрофидаги ҳудудни ўз ичига олади. Комплекс ХII-ХIV асрларда 3 бинодан иборат: Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!