Шайхонтоҳур туманида тадбиркорнинг 227,5 млн сўмини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Шайхонтоҳур туманида тадбиркорнинг 227,5 млн сўмини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Т. ва Ш.У.лар ЯТТга норасмий ҳисобчи сифатида кўмаклашиш орқали тадбиркорнинг ишончига кириб, 2019-2020 йиллар давомида харидорлар томонидан муддатли тўловга олинган маиший техника воситаларининг ойлик тўловларидан келиб тушган 227,5 млн сўм нақд пул маблағларини кассага кирим қилмасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тадбиркорнинг манфаатларига зарар етказишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Т. ва Ш.У.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!