Шайхонтоҳур туманида суғурта агенти томонидан суғурта полисларини ўзлаштирганлик ҳолати аниқланди

Шайхонтоҳур туманида суғурта агенти томонидан суғурта полисларини ўзлаштирганлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан “A.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ЯТТ А.Н. томонидан агентлик шартномасига асосан олинган қатъий ҳисобда турувчи 4 200 дона суғурта полис бланкларини 342,8 млн сўмга сотиб юбориб, сотувдан тушган тушумни жамият ҳисоб рақамига ўтказмасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Mikhail
    Бунака инсонла, на факат жамияга, балкин Давлат иксидотига зиён келтирган. Халк орасида ишонч юкатадиган сугурта ташкилоти булади. Хаммага дарс бубколиш кере. Каттик жазолаш кере, конун буйича энг каттик жазо таинланиш кере деб уцлийман.