Шавкат Мирзиёев 17 август куни Президент администрацияси (ПА) тузилмасини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар берди «Газета.uz». Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари базасида (lex.uz) ҳали эълон қилинмаган.
Катталаштириш учун расм устига босинг.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Президент администрацияси раҳбари ва унинг ўринбосарлари лавозими тугатилди.
Агар президент веб-сайтида тақдим этилган аввалги тузилма билан солиштириладиган бўлса (қонунчилик базасида ҳужжат йўқ), маслаҳатчилар сони 9 тадан 11 тага кўпайди. Янги тузилмада қуйидаги лавозимлар сақланиб қолинди:
Президент маслаҳатчиси-спичрайтер (илгари бу лавозимни Хайритдин Султонов эгаллаб турган);
Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (вакант);
Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Турсинхон Худайбергенов);
Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Русланбек Давлетов);
Маслаҳатчи — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори (Мансурбек Полвонзода).
Президентнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестисия ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Равшан Ғуломов) ўрнига иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилмоқда.
Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ғофуржон Мирзаев) лавозими кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчи қилиб ўзгартирилмоқда.
Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси (Музаффар Комилов) лавозими дин ва миллатлараро муносабатлар бўйича маслаҳатчи этиб ўзгартирилмоқда.
Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси (Одил Абдураҳмонов) лавозими тугатилди.
Президент администрациясининг янги тузилмасида маслаҳатчиларнинг янги лавозимлари киритилди:
Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгандан сўнг Сардор Умурзоқов эгаллаганмахсус топшириқлар бўйича маслаҳатчи;
энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчи. Март ойида Алишер Султонов президентнинг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, бироқ бу ҳақда расман эълон қилинмади;
аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи.
Бундан ташқари, президентнинг яна бир ёрдамчиси лавозими жорий этилмоқда, унинг таркибига янги ташкил этилган Ахборот сиёсати департаменти, президент матбуот котиби, Ижтимоий ривожланиш департаменти, Ёшлар сиёсати департаменти ва Назорат инспекцияси киради.
Президентнинг яна бир бошқа ёрдамчиси (тузилма ўзгаришидан олдин у Азиз Магрупов эди) қабулхона, протокол, канцелария ва режим бўйича шуъбага масъул бўлади.
Шунингдек, тузилмада рақамлаштириш ва ахборот таъминоти департаменти, ташқи алоқалар департаменти (унинг таркибида Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили ва Марказий Осиё халқаро институти ҳам бўлади), Рақамлаштириш департаменти, Зелимхон Ҳайдаров бош бўлган Молия-хўжалик департаменти (биринчи президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Тиббиёт бош бошқармасини ўз ичига олади) Президентнинг алоҳида масалалар бўйича ёрдамчиси кўрсатилган.
Янги тузилмага кўра, иерархия бўйича президентдан кейин маслаҳатчилар, жумладан, Сардор Умурзоқов иккинчи ўринни сақлаб қолган, ўша ўринда ёрдамчилар, ундан кейин эса тўртинчи ўринда бўлимлар келади.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Украина президенти Владимир Зеленский мудофаа вазири Рустем Умеров кўплаб асирлар алмашинувидан сўнг Россия вакили Владимир Мединский билан алоқада бўлганини, бироқ Украина Москва ваъда қилган "меморандум"ни олмаганини айтди.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.