Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Исроил қамали туфайли очликдан азият чекаётган одамлар тўдаси БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Дейр ал-Балаҳ шаҳридаги омборига бостириб кирди. Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлди, бир нечта одам яраланди. Ғазода озиқ-овқат ва бошқа ёрдам етказилиши тўхтаган 80 кунлик тўлиқ блокададан сўнг гуманитар эҳтиёжлар назоратдан чиқиб кетди", дейилади ташкилот баёнотида.
БМТ гуманитар ташкилотлар учун Ғазо секторига хавфсиз ва тўсқинликсиз кириш имкониятини дарҳол таъминлашга чақирди.
Бунга жавобан, бир кун олдин Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) минтақадаги гуманитар инқироз учун БМТнинг ўзини айблаган эди. ЦАХАЛ маълумотига кўра, 400 та гуманитар ёрдам ортилган юк машинаси Ғазода БМТ томонидан тақсимланишини кутиб турибди.
"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.
Трамп, ўз навбатида, Маскнинг компанияларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳукумат шартномаларидан, хусусан, Tesla ва SpeceX'дан узиб қўйиш билан таҳдид қилди.
Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.
Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.
Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.
Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун:
▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм),
▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм),
▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.