Колумбиялик хонанда Шакира солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича айбдор эканлигини тан олиб, 3 йил шартли муддат ва 7 миллион евро жарима тўлаш жазосига рози бўлди. Хонанда прокуратура билан келишувга эришгач, суд иши тўхтатилган.
Гап шундаки, Испания ҳукумати Шакирани 2012 йилдан 2014 йилгача бўлган вақт мобайнида 14,5 миллион евро миқдоридаги даромад солиғини тўламаганликда айблаган. Шакира айбдор деб топилган ҳолатда 8 йилгача қамоқ жазосини олиши ёки 26 миллион евро жарима тўлаши мумкин эди. Шакира Исабел Муборак Риполл 20 ноябрь куни суд мажлисида шахсан иштирок этиб, айбдор эканлигини тан олган.
Маълумотларга кўра, хонанданинг бундай қадам ташлашига фарзандлари сабабчи бўлган. “Мен бу курашда оналари ўз хотиржамлигини йўқотишини истамаган фарзандларимнинг манфаатларидан келиб чиқиб ушбу масалани тезроқ ҳал қилдим. Ижодий фаолиятим давомида ҳамиша тўғри йўл тутишга ва бошқаларга ижобий намуна кўрсатишга интилганман. Бу молиявий қарорларимга ҳам тегишли, ҳар доим солиқ масаласида дунёнинг энг яхши маслаҳатчиларига мурожаат қилганман. Шунга қарамасдан, Испаниянинг солиқ органлари кўплаб профессионал спортчилар ва бошқа таниқли шахслар қаторида менга нисбатан ҳам иш очишди, йиллар давомида қувват, вақт ва асабларимизни йўқотишга мажбур қилишди.
Қаршимда иккита йўл бор эди: охиригача курашиб, руҳий хотиржамлигим, фарзандларимнинг хотиржамлигини хавф остида қолдириш, қўшиқлар, альбомлар устида ишлаш ва гастролларни тўхтатиш ёки ҳаётимнинг ушбу саҳифасини ёпиб, уни ўтмишда қолдириш”, – дейди ижодкор.
Хонанданинг айтишича, адвокатлар ишни ютиб чиқишларига ишонишган, шунга қарамасдан Шакира қатъий қарор қабул қилиб, беш йилдан буён давом этиб келаётган мавзуга нуқта қўйган.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Чехия ҳукумати томонидан тасдиқланган янги ташқи сиёсат концепциясига кўра, Прага Европа Иттифоқи ва НАТОнинг ишончли аъзоси бўлиб қолади ҳамда Россиянинг Украинага қарши урушда мағлубиятга учраши зарурлигини тан олади.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.