Сергели тумани ҳокими лавозимидан кетди

Сергели тумани ҳокими лавозимидан кетди

Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Aбдувахитович Шамуратов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзган, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб Газета.uz.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Мурод Турғунович Исабоев Сергели ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Бахтиёр Шамуратов 2019 йил сентябрь ойида Сергели тумани ҳокими бўлган. Илгари Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Суратда Бахтиёр Шамуратов чап томонда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!